![background image](/i/atlant/155195/atlant-hm-6221-180/h/atlant-hm-6221-180-016.png)
16
UZB
Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является
Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является
Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является
Информация для предварительного ознакомления. Официальной информацией изготовителя не является
—
СК ёки МК ни ёқиш
(яшил рангли). Камера ёқилганда
доимо ёниб туради. Камера ўчирилганда, шунингдек электр
энергиясининг таъминотида узилишлар пайтида ўчади;
—
«Музлатиш» режими
(сариқ рангли). «Музлатиш» ре-
жими ёқилганда ёнади. Ушбу режим ўчирилганда, шунингдек
совутгич ўчирилганда ўчади;
—
МК да юқори ҳарорат
(қизил рангли). МК да ҳарорат
кўтарилганда ёнади (масалан, биринчи марта ёқилганда ёки
тозалашдан кейин ёқилганда, кўп миқдорда янги озиқ-овқат
маҳсулотлари солинганда). Индикаторнинг қисқа муддатли
ёқилиши (масалан, МК эшиги узоқ вақт очиқ турганда) совутгич
ишламаслигининг белгиси бўлмайди: МК да ҳарорат пасай-
ганда индикатор автоматик равишда ўчади. Индикатор узоқ
вақт ёниб турганда сақланаётган маҳсулотларнинг сифатини
текшириш ва сервис хизматининг механик ходимини чақириш
керак.
3 С О В У Т Г И Ч Д А Н Ф О Й Д А Л А Н И Ш
3.1 КАМЕРАНИ ЁҚИШ ВА ҲАРОРАТНИ СОЗЛАШ
3.1.1
Совутгични электр тармоғиға улаш: таъминот сими-
нинг вилкасини розеткага киритиш.
3.1.2
Камерани ёқиш ва СК да ёки МК да ҳароратни со-
злаш дасталар ёрдамида амалга оширилади (4-расмга қаранг).
Биринчи ёқишда ҳар бир дастани “3“ ёки “4“ бўлимига, ўчириш
дастагини — “0“ белгисига ўрнатиш тавсия этилади.
СК ёки МК ёқилганидан кейин ёқиш индикаторлари ва МК
да юқори ҳарорат индикатори ёқилади. МК да ҳарорат пасай-
ганда юқори ҳарорат индикатори автоматик равишда ўчади.
Ҳарорат созланганидан кейин совутгичда ҳарорат автома-
тик равишда тутиб турилади.
3.2 “МУЗЛАТИШ” РЕЖИМИНИ ЁҚИШ/ЎЧИРИШ
3.2.1
«Музлатиш» режимини ёқиш ўчириш дастаги “I” бел-
гисига босилганда амалга оширилади — режим индикатори
ёнади, “0” белгисига босилганда — режим ўчирилади ва 4-
расмга мувофиқ индикатор ўчади.
3.3 КАМЕРАНИ ЎЧИРИШ
3.3.1
Камерани ўчириш дастанинг “•” белгисига ўрнатилган
ҳолда амалга оширилади.
3.4 СК НИ АВТОМАТИК ЭРИТИШ ТИЗИМИ
3.4.1
СК да автоматик эритиши тизими қўлланади. СК нинг
орқа деворида пайдо бўлган қиров эритиш цикли давомида
компрессор ўчирилганда эрийди ва сув томчиларига айланади.
Эриган сув томчилари лотокка тушади, ундаги тешиклар орқали
най бўйлаб 5-расмга мувофиқ компрессордаги идишга тушади
ва буғланади. Лотокнинг тешигига тўкиш тизимининг тиқилиб
қолишига йўл қўймаслик учун ерш киритилган.
3.4.2
Мунтазам равишда (камида 3 ойда бир марта) лоток-
нинг тозалигини кузатиб туриш ва лотокда сувнинг йўқлигини
текшириб туриш лозим.
Лотокда сув борлиги тўкиш тизимининг тиқилиб
қолганлигини билдиради. Тиқилиб қолишни тозалаш учун,
сув бемалол идишга оқадиган қилиб, лотокдаги тешикни ерш
билан яхшилаб тозалаш, ершни ювиб ташлаш ва уни 5-расмга
мувофиқ ўрнатиш керак.
Сувни тўкиш тизими тиқилиб қолган совутгичдан фойда-
ланиш
ТАҚИҚЛАНАДИ
. СК нинг тубида пайдо бўлган ёки 5-
расмга мувофиқ кўндаланг таянч СК нинг ички шкафига ёндош
бўлган жойга тушган сув совутгичнинг ташқи шкафининг ҳамда
совутиш агрегати элементларининг коррозиясига олиб келиши,
иссиқлик изоляциясини бузиши, ички шкафининг дарзлари
пайдо бўлишига ва совутгич шкафининг ишдан чиқишига олиб
келиши мумкин.
3.5 МК НИ ТОЗАЛАШ
3.5.1
МК ни эритишда:
— қор қоплами эриб борган сари, 6-расмга мувофиқ эриган
сувнинг оқиши зонасидан эриган сувни намликни осон сингди-
рувчи материал билан артиш керак;
— камерани юқиш ва қуритиб артиш керак.
ДИҚҚАТ! Эритиш ва тозалаш пайтида МК дан эриган
сувнин оқиб чиқишига йўл қўйманг, чунки сув 5, 6-расмлар-
га мувофиқ олдинги планканинг МК нинг ички шкафига ён-
дош бўлган жойига тушиб, совутгичнинг ташқи шкафининг
ҳамда совутиш агрегати элементларининг коррозиясига
олиб келиши, иссиқлик изоляциясини бузиши, ички шка-
фининг дарзлари пайдо бўлишига ва совутгич шкафининг
ишдан чиқишига олиб келиши мумкин
.
3.6 СОВУТГИЧНИ ЎЧИРИШ
3.6.1
Совутгични ўчириш учун таъминот симининг вилка-
сини розеткадан чиқариб олиш керак.
4-расм — Бошқариш ва индикация органлари
«Музлатиш» режимини
ўчириш дастаги
МК да ҳароратни
созлаш дастаси
СК да ҳароратни
созлаш дастаси
«Музлатиш»
режимининг индикатори
МК да юқори
ҳароратнинг индикатори
МК ни ёқиш
индикатори
СК ни ёқиш
индикатори
5-расм — СК дан эриган сувни тўкиш схемаси
ерш
лоток
най
идиш
конденсатор
компрессор
таянч
СК нинг ички
шкафи
кўндаланг
таянч
МК нинг ички
шкафи
олдинги планка
6-расм — МК дан эриган сувни йиғиш
эриган сувнинг оқиши зонаси
олдинги планка
МК нинг ички
шкафи